Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Қизилтепа туманида ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати хабар берди.
Тезкор тадбир давомида маҳаллий хусусий корхона раҳбари 6 нафар фуқаро билан ўзаро келишган ҳолда, корхона ҳудудига хорижда ишлаб чиқарилган 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида, давлат манфаатларига 9 млрд 661 млн 402 минг сўмлик зарар келтирганликлари аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.