Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон Эрон билан идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат имзолади

Икки мамлакат ўртасида фармацевтика, спорт соҳаларида ҳамкорлик бўйича, низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

205views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташрифи доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Иброҳим Раисий икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.
Бундан ташқари, ташриф доирасида идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Ҳукуматлар ўртасидаги имтиёзли савдо тўғрисидаги битим, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Эрон Миллий стандарт ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик дастури, технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режаси шулар жумласидан.
Қўшма эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, фармацевтика, транспорт ва транзит соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар қабул қилинди.
Шунингдек, спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси, низоларни ҳал этиш ва арбитраж тўғрисида англашув меморандуми, қайта суғурталаш соҳасида ҳамкорлик бўйича факультатив битим ва бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланди.
205views0replies
0

Изоҳлар