“Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган.
Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов (онлайн), МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, қўмита раиси ўринбосари Азизжон Комилов, Гўзал Мўминова бошчилигидаги федерация мутасаддилари, гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари вакиллари иштирок этишган.
Тадбирда МОҚ бош котиби Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси лавозимига федерация бош ҳомийси “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич номзодини илгари сурди. Конференция қатнашчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди ва У.Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.