Излаш
RUUZ

Сиёсат

Эртага Шавкат Мирзиёев Эронга боради

Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

174views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Теҳрон шаҳрида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти ушбу мамлакат йирик илм-фан ва ишлаб чиқариш муассасаларининг маҳсулотлари намойиш этиладиган “Эроннинг инновациялар ва технологиялар соҳасидаги ютуқлари” номли кўргазмага ташриф буюради.
Ташриф доирасида ҳар томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг сентябрь ойида Иброҳим Раисий Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
174views0replies
0

Изоҳлар