2023 йил 15–16 июнь кунлари Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки давлат авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашувлари ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги жами авиакатновлар сонини ҳафтасига 58 тадан 72 тага ошириш ҳамда янги йўналишлар очиш бўйича келишувга эришилди.
Жумладан, 2023–2024 йиллар давомида Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига жами 38 тадан 50 тага етказиш ҳамда Қарши, Термиз, Нукус, Наманган, Андижон шаҳаларидан Истанбул шаҳрига янги авиақатновлар йўлга қўйилишига келишилди ва бу бўйича тегишли ҳужжат имзоланди.