Излаш
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда ака-ука бир фуқарони дўппослади — видео

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

799views0replies
0

Видеодан кадр / Иллюстрация

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 21:00 атрофида Китоб туман "Севаз" МФЙда жойлашган савдо дўкони олдида содир бўлган.
Қайд этилишича, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Ш.Ш. укаси З.Ф. билан фуқаро Т.А.ни жамоат жойида уриб-дўппослаган. Натижада соғлиғини қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

799views0replies
0

Изоҳлар