ФВВ хабарига кўра, бугун, 17 июнь куни соат 02:25 да Шайхонтоҳур тумани "Шайхонтоҳур" МФЙ Лабзак кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари ёнғинни ўчиришга жалб этилган. Ёнғин соат 02:47 да қуршаб олиниб, соат 03:25 да батамом ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 250 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
"Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларидаги қисқа туташув, ёнғиндан жабрланганлар йўқ", - дейилади хабарда.