Излаш
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда тўй кортежида "томоша кўрсатган" 10дан ортиқ ҳайдовчи қамалди

Қоидабузар ҳайдовчилар манёвр ҳосил қилиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган.

459views0replies
0

Коллаж UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тўй кортежида гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўллардаги қатновга халақит берган ҳайдовчилар акс этган видео тарқалган эди.
Қашқадарё вилояти ИИБнинг хабарига кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 4 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида содир бўлган.
Аниқланишича, 10дан зиёд автомобиль ҳайдовчилари транспорт воситасининг давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Тўй кортежи ҳосил қилиб ҳаракатланган ҳайдовчилар ҳар хил манёврлар ҳосил қилган ва қарама қарши йўналишда ҳаракатланган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган.
Натижада ҳайдовчилар аниқланиб, автомобиллари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан, ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар судида кўриб чиқилган.
Унга кўра, ушбу ҳайдовчилар МЖтКнинг 183-моддаси, 125-модда 5-қисми, 128-модда 2-қисми,135-модда 2-қисми, 129-модда 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилган. Қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан 5 ва 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
459views0replies
0

Изоҳлар