Излаш
RUUZ

Криминал

Хоразмда 62 туп дарахтлар қўпориб ташланди

Келтирилишича, табиатга 550 млн сўмдан зиёд зарар етказилган.

251views0replies
0

Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоят бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида Хонқа тумани ҳудудида "Х.Т." МЧЖ ишчи ходимлари томонидан ҳар хил катталикдаги (тол, жийда ва терак) жами 62 туп турли дарахтлар тегишли орган рухсатисиз қўпориб ташланганлик ҳолати аниқланган.
Натижада табиатга 550 млн 110 минг сўм зарар етказилган.
Таъкидланишича, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.
251views0replies
0

Изоҳлар