Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижонда бир-бирига туташ бўлган 3 та уй ёниб кетди — видео

Вилоят ФВБ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

212views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 15 июнь куни соат 17:58 да Андижон шаҳар “Дўстлик” МФЙ Навбаҳор 3-тор кўчаси 8-уйда яшовчи 1962 йилда туғилган В.И.нинг уйининг 80 кв.м майдонида шифт, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёнган.
Ёнғин қўшниси 10-уйда яшовчи 1987 йилда туғилган А.А.нинг уйига ўтиб, уйнинг 40 кв.м. том қисми ёнган. Шунингдек, ёнғин бу уйга қўшни бўлган 14-уйда яшовчи 1966 йилда туғилган Х.Т.нинг ҳам уйига ўтиб, 30 кв.м том қисми ёнган.
Ёнғиндан жами 3 та уйининг 150 кв.м майдони ёнган. Ёнғинга 6 та ЁҚЭлари жалб этилган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар 18:05 етиб боришган ва ёнғин 18:30 да ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг 350 кв.м майдони сақлаб қолинган.
"Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ ТБХ навбатчи сменаси, шаҳар ФВБ бошлиғи чиққан. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати ва ҳалок бў‌лиш ҳолатлари қайд этилмади", - дейилади хабарда.
212views0replies
0

Изоҳлар