Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёлни бир неча эркаклар куч ишлатиш йўли билан зўрламоқчи бўлаётганликлари акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 2023 йилнинг 30 март куни соат тахминан 13:00 ларда Ғиждувон тумани “Сармижон” маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган Д.Б. шу маҳаллада яшовчи таниши 1991 йилда туғилган С.Г. исмли аёлни туманнинг “Қорахони” маҳалласи “Жилвон” чўл ҳудудига олиб бориб, унинг эркига зид равишда жинсий алоқада бўлган.
Шундан сўнг, эркакнинг орқасидан келган 3 нафар таниши ҳолатни видеотасвирга олган ва ушбу видеотасвир орқали қизни ўзига қарам қилиб, улар билан ҳам жинсий алоқада бўлишга мажбур қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 121-моддаси (шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш юзасидан гумон қилинувчи 3 нафар шахслар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.