Излаш
RUUZ

Коронавирус

Расман: дунёда коронавирус пандемияси тугатилди

ЖССТ раҳбари CОVID-19 учун пандемия ҳолати тугатилганини эълон қилди.

262views0replies
0

UzNews.uz

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CОVID-19 учун пандемия ҳолатини бекор қилмоқда, деди ЖССТ бош директори Тедрос Гебреесус. Унинг нутқи ташкилотнинг YouTubeдаги каналида эфирга узатилди.
Гебреесуснинг таъкидлашича, ўтган йил давомида ЖССТ фавқулодда қўмитаси маълумотларни чуқур таҳлил қилиб, CОVID-19 билан боғлиқ вазиятни қачон пасайтириш учун тўғри вақт эканлигини кўриб чиққан.
Шундан сўнг, қўмита ЖССТ раҳбарига коронавирус тарқалиши сабабли соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятни тугатишни эълон қилишни тавсия қилган.
"Мен рози бўлдим. Шунинг учун мен катта умид билан эълон қиламанки, CОVID-19 энди соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат эмас ", - деди ЖССТ раҳбари.
Шу билан бирга, бундай қарор коронавирус хавф туғдирмайди дегани эмас, дея қўшимча қилди у.
Маълумотларга кўра, пандемия 20 миллиондан ошиқ кишининг умрига зомин бўлган.
262views0replies
0

Изоҳлар