Ўтган йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилоятида яшовчи эр-хотиннинг ўзаро жанжаллашиб қолиши қотиллик билан якун топди.
Аниқланишича, аёли билан жанжаллашиб қолган эр жаҳл устида турмуш ўртоғини қасддан ўлдиришга киришган ва фарзандларининг кўз ўнгида аёлни ювиниш хонасига олиб кириб, ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан аёлининг танасидаги турли жойларига 25 маротаба санчиб уни ваҳшийларча ўлдирган.
Оиладаги жанжал асосан моддий томондан етишмовчилик сабаб келиб чиққан ва оилавий келишмовчилик туфайли эр аёлини қасддан ўлдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судида судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.