Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда аёл болаларини қийноққа солиб, видеосини эрига жўнатди — видео

Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

970views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳолат вилоятнинг Каттақўрғон тумани "Андоқсой" МФЙ Андоқсой қишлоғида содир бўлган. 2000 йилда туғилган Х.У. айни дамда Россияда бўлган эри билан жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг, у жаҳл устида болаларини қийнаб, тасвирга олган ва видеони турмуш ўртоғига юборган.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади хабарда.
Маълумот қўшилди
Аёлга нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган. Психологлар ушбу оила ҳамда болалар билан ишламоқдалар.
970views0replies
0

Изоҳлар