Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда аёлни аёвсиз калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлаган ака-ука қамалди

Укаси ўзидан катта аёл билан "илакишиб" юрганидан ғазабланган акалар аёлнинг қўлларини боғлаб, унга жиддий жароҳат етказишди.

787views0replies
0

2022 йилнинг июль ойида Қашқадарёда ака-ука 38 ёшли аёлни қамчи билан калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлагани ҳақида хабар бергандик. Мазкур иш судда кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.
Суд ҳужжатларига кўра, аёл ўзидан кичкина эркак билан ишқий муносабатда бўлиб, бир уйда яшаган. Бундан хабар топган эркакнинг акалари ярим тунда улар яшаётган уйга бориб, иккисини ҳам зўрлик билан ўз уйларига олиб келишади. Кейин, уларни арқон билан боғлаб, аёлни қамчи билан калкатлашади. Буни кўриб турган ота ўғилларига аёлнинг сочини кесиб ташлашни буюради. Тонгга яқин аёл дераза орқали уйдан чиқиб, қочиб кетади.
Судда эркаклар қилган ишидан пушаймонлигини билдиришиб, жабрланувчидан кечирим сўрашди.
"Мени яроқсиз аҳволга келтиришди. Соғайиб кетишимга ким кафолат берарди? Отамнинг оғайниси (эркакларнинг отаси — таҳрир) эканлиги сабаб уларни кечираман", - дейди жабрланувчи аёл.
Чиқарилган суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ота ва кичик ўғилга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, қолган икки ўғилнинг бирига икки йил, бошқасига эса уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.
787views0replies
0

Изоҳлар