Жорий йил 11 мартдан 18 мартгача кўтарилган метро линиясининг 7-«Қўйлиқ» бекати вақтинчалик ёпилади, деб хабар берди пойтахт метрополитени матбуот хизмати.
Бунга Тошкент метрополитенининг 6 ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан Қўйлиқ бозоригача қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичини қуриш ишлари якунлангани билан боғлиқ.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 6 ва 7-бекатлар оралиғида қўшимча автобус қатнови ташкил этилади.