Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон Эроннинг ШҲТга аъзо бўлишини мақуллади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум ташкилотга аъзо бўлган бошқа давлатлар томонидан ҳам тасдиқланиши керак.

138views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 7 мартдаги ПҚ-87-сон «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасига мувофиқ, 2022 йил 16 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш мақсадида Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқланди.
Ташқи ишлар вазирлигига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат тартиб-қоидаларининг Ўзбекистон томонидан бажарилиши тўғрисида тегишли билдиришнома юбориш топширилди.
Битим қоидаларининг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклатилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 7 март кунидан кучга кирди.
138views0replies
0

Изоҳлар