• 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 019 сўм
    32.97
  • 13 984 сўм
    46.75
  • 166 сўм
    2.04
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 3 март 2023

Андижонда 11 ёшли бола ўзини ўзи осиб қўйди

Мактабнинг 5-синф ўқувчиси пресс ипига ўзини ўзи осган вақтида унинг онаси буни кўриб қолган.

2173
0
Иллюстрация

Андижон вилоятида ўз жонига қасд қилган боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 февраль куни соат 08:40 ларда Шаҳрихон тумани “Бобочек” МФЙ “Қизил араб” кўчасида яшовчи 11 ёшли Ғ.М. яшаш хонадонидаги омборхона тўсинига сомон пресс ипига ўзини ўзи осиб, ўз жонига суиқасд қилган. Шу вақтда унинг онаси М.Э. бу ҳолатни кўриб қолиб, ўғлини қўтқариб қолган. Шундан сўнг, бола туман шифохонасига ётқизилиб, унинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Аниқланишича, М.Э. тумандаги 30-мактабнинг 5-синфида таҳсил олган.

Вояга етмаган М.Э.га етказилган тан жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, сомон пресс ипи текшириш учун далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан боланинг жонига қасд қилганлик сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2173
0