• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 феврал 2023

Қорақалпоғистондаги бир нечта мактабларда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани аниқланди

Ўқувчиларга бериладиган қадоқланган маҳсулотлар зараркунандалар билан зарарлангани аниқланди.

639
0
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгес

Қорақалпоғистондаги айрим мактабларда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани аниқланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Жўқорғи Кенгес раисининг топшириғига кўра, Кегейли тумани Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида Санитария-эпидемиология бошқармаси ходимлари томонидан текширув ўтказилган. Текширув давомида 1, 8, 19 ҳамда 55-сонли мактабларда бир қанча қўпол хато-камчиликлар аниқланган.

Хусусан, болаларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрга жавоб бермаслиги, шунингдек, ичимлик суви билан таъминланмагани, иссиқ чой билан таъминлаш учун эса шароит тўлиқ яратилмагани маълум бўлган.

“Энг ачинарлиси, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўрганилганда олма шарбати истеъмолга яроқсиз экани, қадоқланган маҳсулотлар зараркунандалар билан зарарлангани аниқланди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, маҳсулотлар махсус автомашиналарда эмас, йўловчи транспортида етказиб берилган, турли мактабларда кундалик озиқ-овқат сифатини назорат қилувчи комиссия таркиби тузилмаган.

Ҳозирда ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, айбдорларга чора кўриш бўйича тегишли тартибда ишлар олиб борилмоқда.

639
0