Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 25 февраль куни соат 11:30 да Самарқанд шаҳри М. Бедил кўчаси жойлашган АСГҚШда 2019 йилда ишлаб чиқарилган Nexia-3 газ баллонига сиқилган газ (метан) қуйиш вақтида газ балонда ёрилиши юзага келган.
Ҳодиса оқибатида шохобчада ишловчи 1980 йилда туғилган фуқаро М.З. воқеа жойида вафот этган. Бошқа ҳеч ким жароҳат олмаган. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилди.