Излаш
RUUZ

Жамият

"Яхшиям, қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас" — Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев

Кеча озодликда чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганига муносабат билдирди.

519views0replies
0

Sputnik.kg

Кеча, 14 февраль куни озодликқ чиққан Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб, собиқ президент Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганини тарихий ҳодиса деб атади. 
"Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишга биринчи навбатда тўғри истак ва хоҳишлар туртки бўлган. Бу – ҳозирги кунда Тожикистон билан муносабатларимизни ҳисобга олганда жуда катта олдинга силжиш, хурсандман бундан.
Бу тарихий қарор. Яхшиямки бизнинг қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас. Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ва унинг халқига муносабатини биламан. Буни қадрлаш керак", - деган собиқ президент Алмазбек Атамбаев.
Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги чегара бўйича низо мустақиллик йилларидан бери бўлаётганди. 2022 йилнинг ноябрь ойида икки давлат парламентлари чегара масалаларини ҳал этиш бўйича келишувларни ратификация қилди.
2023 йил январ ойида Бишкекда икки давлат раҳбарлари давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашди.
519views0replies
0

Изоҳлар