Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда тупроқ босиб қолиши натижасида “Сув таъминоти” ходими вафот этди

Аҳолининг мурожаатига асосан, қувур ёрилганлиги бўйича носозликни бартараф этиш жараёнида ушбу ҳодиса рўй берган.

444views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 8 февраль куни куни соат 18:30 атрофида Олмазор тумани, “Университет” МФЙ, Чимбой 2-тор кўчаси, 179 Б-уй орқасида Олмазор тумани “Сув таъминоти” ходимлари томонидан аҳолининг мурожаатига асосан, мазкур ҳудудда 600 мм.лик қувур ёрилганлиги бўйича носозликни бартараф этиш жараёнида, Шайхонтохур тумани, Жарариқ маҳалласида яшаган, Олмазор тумани “Сув таъминоти”да чилангар бўлиб ишлаган, 1984 йилда туғилган Т.К. тупроқ босиб қолиши натижасида вафот этган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат бўйича жойига тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқиб, воқеа жойи кўздан кечирилган. Шунингдек, навбатчи терговчи томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
444views0replies
0

Изоҳлар