Излаш
RUUZ

Жамият

Ипподром'даги шахсий отхоналарнинг бирида 2 бош от нобуд бўлди — видео

Отларнинг ўлимига ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмагани ва етарли озуқа жамғарилмагани сабаб бўлган.

297views0replies
0

Аввалроқ, "Меҳр ва оқибат" жамиятига фуқаролар томонидан Ипподромдаги шахсий отхоналардан бирида отлар оғир аҳволда сақланаётганлиги акс этган видеолар келиб тушган эди. Видеодан кўриш мумкинки, у ердаги отларнинг кўпи озиб кетган, қолганлари ҳам аллақачон ўлаётган ҳолатда.
Гувоҳларнинг хабар беришича, отлар айнан очликдан шундай ҳолатга келган. Ветеринар эса отларни текшириб, уларда ҳеч қандай вирус йўқлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 7 февраль куни мазкур жамият вакиллари ушбу отхонага борган. Отларнинг эгаси эса ҳайвонларни боқишга имкони йўқлиги учун отлари шундай ҳолатда эканлигини таъкидлаган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, «Тошкент отчопари» АЖ отхонасининг воқеа содир бўлган учта бўлмаси фуқаро Қ.С.га ижарага берилган ва у бу ерда 14 бош от сақлаган. Отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмаган. Етарли ва зарурий озуқа жамғарилмаган. Нотўғри озиқлантириш натижасида эса 2 бош оти нобуд бўлган, қолганлари ўта озғин ҳолатга келиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, "Тошкент отчопари" АЖ ИИВнинг 60 бош, Миллий гвардиянинг 18 бош, фуқароларга тегишли 72 бош, жами 150 бош от сақланади. Мазкур отлар ветеринария хизмати томонидан куйдирги касаллигига қарши эмланган. Ўтказилган текширувлар натижасида отларда юқумли ва хавфли касалликлар аниқланмаган.
297views0replies
0

Изоҳлар