Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 февраль куни республика жанубида, 7 февралда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6 февралда +7...+12 даража илиқ, 7 февралда +10...+15 баъзи жойларда +18 даража илиқ бўлади.
8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда +17...+20 даража илиқ бўлади.
9-10 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 февралда республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва кундузи +4...+9 дарада илиқ, 10 февралда кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ +3 даража илиқ бўлади. Республика шимолида ҳарорат кечаси -7...-12 даража совуқ, Устюртда -15 даража совуқ, кундузи -2...-7 даража совуқ бўлади.
7-9 февраль куни республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.