• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 30 январ 2023

"Эшонхўжа ота" масжиди имом-хатиби вояга етмаган қизларга таҳдид қилиб, уятли сўзлар билан сўкди

Тошкент туманидаги масжид имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилиб, 3 суткага қамалди.

1714
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган эди.

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича А.Б.га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда хабар бермоқда.

Суд мажлисида аниқланишича, ҳуқуқбузар 2023 йил 27 январь куни соат тахминан 9:30 ларда Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган “Ал-Азхар” ўқув маркази биносида бўла туриб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузиб, М. А. ни сўкиб, майда безорилик содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан А. Б. га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

1714
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш