Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари очиқ савдоларда хусусий мулкка сотилади

Қайд этилишича, айни пайтда республиканинг турли ҳудудларида жойлашган 224 та объект очиқ савдоларда хусусий мулкка сотишга тайёрланмоқда

1061views0replies
0

Ўзбекнефтгаз АЖ

Айни пайтда акциядорлик жамиятига қарашли республиканинг турли вилоятларида жойлашган 224 та объект савдога қўйиш арафасида.
Улар орасида Қашқадарёнинг Яккабоғ туманига қарашли Нўғайли қишлоғида жойлашган Муборак газни қайта ишлаш заводига тегишли бўлган “Ниҳол” собиқ болалар оромгоҳи, Шаҳрисабз тумани, Ипак йўли, 280 уйда жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний” собиқ болалар соғломлаштириш оромгоҳи, Мироқи қўрғонида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли “Лочин” собиқ болалар оромгоҳлари ҳам бор.
Шунингдек, Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги “Жанубий Оламушук” МФЙ, Саноат кўчасида жойлашган Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг собиқ маъмурий биноси ҳам сотишга тайёргарлик арафасида.
Партиялар орасида турли ҳудудларда жойлашган фермерлар учун ёқилғи тақсимлаш шохобчаларининг ўнлаб бино ва иншоотлари бор.
Ким ошди савдосига қўйиладиган объектларнинг батафсил рўйхати билан «Ўзбекнефтгаз» АК сайтида танишиш мумкин.
1061views0replies
0

Изоҳлар