Излаш
RUUZ

Жамият

Ангрендаги мактаб ҳовлиси қордан тозаланмагани учун ўқитувчиларни айблаган прокурор узр сўради — видео

Шаҳар прокурори ушбу мактаб ўқитувчиларини бекордан бекорга ойлик олиб ётганини айтган.

632views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри прокурори ушбу шаҳарда жойлашган 22-сонли мактаб ўқитувчилари мактаб ҳовлиси қордан тозаланмаганлигини айтгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Видеода ўқитувчиларни бекордан бекорга ойлик олиб ётгани ва мактаб ҳовлиси қордан тозаланмаётганини айтган Ангрен шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари Қобилжонов Улуғбек қилган иши учун узр сўраб видеомурожаат йўллади.
«Жорий йилнинг 18 январь куни шаҳар ҳудудидаги мактабларни ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида шаҳар 4 та сектор раҳбарлари билан мактабларда ўрганишлар олиб бордик.
Ўрганишлар натижасида 22-сонли умумтаълим мактаб ҳудудида бўлган вақтимизда мактаб ҳудуди қор ва музламалардан тозаланмаганлиги боис Telegram платформаси орқали мактаб маъмуриятига мактабда тозалаш ишларига масъул ишчилар ишни бажармаганлигини билдириб, буни бартараф қилиш лозимлигини айтганман.
Мен видеомурожаатда бу ишни мактаб ўқитувчилари эмас балки бу ишга масъул шахслар ташкиллаштиришни сўраганман. Бўлиб ўтган ҳолат учун барча ўқитувчилардан узр сўраб қоламан», — деди прокурор.
632views0replies
0

Изоҳлар