Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +2 даражагача илиқ бўлади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

187views0replies
0

UzNews.uz

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди.
Ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ +2 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари -8...-13 даража совуқ, баъзи жойларда -15...-17 даража совуқ бўлади. Кундуз кунлари -3 даража совуқ +2 даража илиқ, баъзи жойларда -5 даража совуқ бўлади.
Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши кузатилади. Айрим йўлларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.
187views0replies
0

Изоҳлар