Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Тошкент вилоятидаги олтин конини ўзлаштириш ҳуқуқи 65 млрд сўмга сотилди

Ким ошди савдосида дастлаб 390 миллион сўмни ташкил этган лотнинг қиймати 168 баробарга ошди.

376views0replies
1

e-auksion.uz

“E-auksion”да “Қоратоғ” олтин конини геологик-қидирув ва ўзлаштириш бўйича ўтказилган аукцион якунланди. Узоқ вақт давом этган аукционда “Asia Oil Industry” МЧЖ ғолиб бўлди.
Аукционда лотнинг бошланғич баҳоси 390 миллион сўм бўлган бўлса, ғолиб ушбу лотни 65,52 миллиард сўмга сотиб олди. Шундай қилиб, 42 соатлик савдода лотнинг нархи 168 баробарга ошди.
Кон Тошкент вилоятининг Пскент тумани ҳудудида жойлашган. Ер қаъри участкасидан фойдаланишдан мақсад уни геологик жиҳатдан ўрганиш ва ривожлантиришдир. Ер қаъри участкасининг майдони 320 гкни ташкил этади.
376views0replies
1

Изоҳлар