Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Олий Мажлисга мурожаатнома билан қачон чиқиши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Ўзбекистон парламентига мурожаатнома билан чиқади.

369views0replies
1

president.uz

Давлат раҳбари сешанба, 20 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаатнома билан чиқади. Бу ҳақида «Менимча» кўрсатуви доирасида журналист Хайрулла Нуриддинов маълум қилди.
«Мамлакатни ривожлантириш бўйича муҳим масалалар айтиладиган мурожаатнома сешанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу куни бизни кўплаб янгиликлар кутмоқда деб ўйлайман», – дейди журналист.
Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Олий Мажлис Сенати аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, мурожаатномада давлат раҳбари одатда янги йил номини ҳам эълон қилади.
369views0replies
1

Изоҳлар