Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда авж олаётган Омикрон-штамми ВA.5'нинг асосий белгилари айтилди

Ҳозирги кунга қадар "омикрон"нинг ВА.5 варианти билан 27 нафар бемор зарарланган.

505views0replies
0

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази тез инкубация даври туфайли коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайишига сабаб бўлган Омикрон ВA.5 штаммининг субварианти ҳақида гапирди.
Ушбу штаммнинг яширин даври бошқа штаммлар сингари 5-6 кун эмас, 2-3 кунни ташкил этяпти.
Унинг асосий белгилари:
- томоқ оғриғи
- тана ҳароратининг гектик (41 даражагача) кўтарилиши,
- бош ва мушакларда кучли оғриқ,
- ҳолсизлик,
- уйқучанлик
- конъюктивит (10 фоиз ҳолатда),
- ринит ва тонзиллит (40% ҳолатда)
- отит (10% ҳолатда)
- диарея (10% ҳолатда)
- кучли ва хуружли йўтал,
- баъзи ҳолларда кўкрак қафасида оғриқ,
- нафас қисиши ва ҳаво етишмаслик белгилари юзага келмоқда.
Таъкидланишича, ўпка тўқималарининг шикастланиши 30-40 фоиз ҳолларда кузатилади.
505views0replies
0

Изоҳлар