Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистонга 142 740 ва 549 900 дозадан иборат Pfizer вакцинасининг икки партияси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 1 декабрь жума куни ушбу вакцинанинг яна 2 308 410 дозаси мамлакатга олиб келинди.
Шу тариқа, сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонга 3 миллион дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси келтирилди.