Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба машинасида 5 нафар ўқувчини уриб юборди

Маълум бўлишича, ЙТҲ ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб содир бўлган.

1040views0replies
0

Видеодан кадр

Жанубий Кореянинг Чунчон-Намдо провинциясида ўзбекистонлик 25 ёшли талаба бошқарувидаги автомобиль беш нафар ўқувчини уриб юборди, деб хабар берди Yonhap агентлиги.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик йигит ўз машинасини йўлнинг қарама-қарши қисмига ҳайдаб, йўл четида 5 нафар ўқувчини уриб кетган. Ўқувчилар оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган талабалар бўлган. 4 киши оғир, 1 нафари ўртача даражада тан жароҳати олган.
Ўзбекистонлик талаба қўлга олинди. Тахминларга кўра, у воқеа содир бўлган вақтда ухлаб қолган.
1040views0replies
0

Изоҳлар