Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада жорий йил охиригача электромобиллар ишлаб чиқариш бошланади

Central Asia Motors томонидан амалга оширилаётган лойиҳа 2021 йилда ишга туширилиши керак эди.

277views0replies
0

ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда енгил ва юк электромобилларини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича қилинган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
5 миллион доллар тадбиркорнинг ўз маблағлари, 5 миллион доллар банк кредити ҳамда 40 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига жами 50 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган ушбу лойиҳа тўлиқ якунланса, 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Қайд этилишича, йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади.
Электромобиллар учун кузов, заряд станцияси, аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.
Шунингдек, корхона бош директори Баҳодир Аҳмедов электромобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил якунига қадар бошланишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа ҳақида 2021 йилнинг октябрь ойида хабар берилганди. Ўшанда электромобилларни ишлаб чиқариш 2021 йилнинг декабрь ойида бошланиши маълум қилинганди.
277views0replies
0

Изоҳлар