Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда ободонлаштириш бошқармаси ходими қорамолни отиб ташлади

Қассоблар ундан молни отиб беришни сўраган. Ҳолат юзасидан иккита модда билан иш қўзғатилган.

467views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманганда фуқаро қорамолни ов милтиғи билан отиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, вилоятнинг Уйчи тумани ободонлаштириш ходими ов қуролидан фойдаланиш гувоҳномасига эга бўлгани сабаб қассоблар ундан бир бош қорамолни отиб беришни сўраган.
“Икки ҳафталар олдин қассоблар мол қочиб кетди, ўша молни отиб беринг, деб чақирди. Одамларни сузибди деганидан кейин бориб отиб бердим. Ҳаммадан кечирим сўрайман”, - дейди молни отган шахс.
“Қарасам одамлар тўпланиб кетибди. Молни отишаётган экан. Телефонимда видеога олиб, ошнамга ташладим. Интернетда тарқалиб кетибди. Бу ҳолат энди қайтарилмайди”, - дейди ҳолатни видеога олган фуқаро.
Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 111 ( ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш) ва 183-моддалари (майда безорилик) моддаларига асосан баённома расмийлаштирилди.
467views0replies
0

Изоҳлар