Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев бир қатор вазирлар, вилоят масъуллари ва фаоллари иштирокида ўтказилаётган йиғилишда аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги мавзуга тўхталди.
Унда давлат раҳбари томонидан мутасаддиларга қуйидаги топшириқлар белгилаб берилди:
— келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;
— Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;
— Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.
Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.