Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Наманганда 5-синф ўқувчиси Lаcetti уриб юбориши натижасида вафот этди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётганда юқори тезликда келаётган Lacetti ҳайдовчиси қизни уриб юборган.

160views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 10:40 атрофида Наманган вилояти Мингбулоқ туманида мактаб ўқувчиси иштирокида автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Чордона маҳалласида яшовчи А.Н Lacetti автомашинасида юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган мактаб ўқувчисини (қиз бола) уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ натижасида қизча оғир тан жароҳатлари оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
160views0replies
0

Изоҳлар