Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар бермоқда.
МИБ бўлими Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залидаги маълумот столида жойлашган. Ходим йўловчининг илтимосига биноан қарз бор ёки йўқлигини айтиши мумкин. Шунингдек, қарзни тўлаб ва тўлов ҳужжатини тақдим этилганидан сўнг МИБ ходими тизимни янгилаши ва йўловчидан кетиш учун тақиқни олиб ташлаши мумкин.
“Коммунал тўловлар, кредитлар, жарималар ва бошқа қарзлар ўз вақтида тўланмагани учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиш чекланиши мумкин. Бирор киши бу ҳақда унутиши ва чегарани кесиб ўтиш пайтидагина билиши мумкин. Шунингдек, чеклов инсон омили сабаб нотўғри қўйилган бўлиши мумкин. Ўн уч ёшли ўсмирнинг “алимент қарзи” туфайли мамлакат ташқарисига уча олмагани бунга ёрқин мисолдир. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Мажбурий ижро бюроси ходимлари аэропортда 24/7 ишлайди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, МИБ вакили тўловларни тўғридан-тўғри қабул қилмайди. Aйни пайтда йўловчилар фақат электрон тўлов тизимлари (Click, PayMe, Apelsin ва бошқалар) орқали қарздорликларни ёпишлари мумкин.
Шунингдек, яқин кунларда аукционлар якунлангач, Тошкент аэропортида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрнатилади ва улар орқали йўловчилар нафақат пластик карталар, балки нақд пулда ҳам тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.
Эслатилинишича, ҳақиқатан ҳам алимент тўлаш учун жавобгар шахс бўлган ва ўрнатилган тартибда чет элга чиқиш ҳақидаги чекловни бекор қилмаган йўловчига алимент тўлаш бўйича қарзи бўлмаган тақдирда ҳам чет элга чиқиши тақиқланади.