Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раисига ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирди

Президент Ҳусниддин Ҳосиловга 3 ой ичида қилиш керак бўлган ишларни санаб берди.

387views1replies
0

president.uz

Президент иштирокидаги бугунги видеоселекторда “Тошкент-Самарқанд” ва “Тошкент-Андижон” йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайшаги аммо, темир йўл ва авиа қатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис тегишли мутасаддиларга:
— водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;
— вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темир йўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;
— камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;
— вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
— швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;
— “Ипак йўли” туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш топширилди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
387views1replies
0

Изоҳлар