Излаш
RUUZ

Жамият

Биринчи юк поезди Ўзбекистондан Aфғонистонга янги транспорт йўлаги бўйлаб жўнаб кетди

Хитойда шаклланган юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва маиший эҳтиёжлар учун маҳсулотлар киритилган.

279views0replies
0

railway.uz

Бугун, 19 сентябрь куни Қашғар-Ўш-Aндижон-Ғалаба-Хайратон (Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Aфғонистон) янги транзит йўналиши бўйлаб контейнер поездини синовдан ўтказиш бошланди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.
Ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистондан 12 та 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд жўнаб кетди.
Юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотлар кирди.
Товарлар Хитой томони томонидан контейнерларга шакллантирилган ва Ўш вокзалида (Қирғизистон) бу контейнерлар Ўзбекистонга тегишли фиттинг платформаларига ортилган.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мултимодал йўналиш бўйлаб фақат Aфғонистон йўналишида юк ташиш ҳажми йилига 4 минг контейнердан ошади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида юк ташишда 70 фоизгача, мултимодал йўлакнинг бошқа мамлакатлари ҳудудида эса 50 фоизгача чегирма қўлланилади.
Ушбу йўлак бўйлаб юк ташиш Хитойнинг Қашқар темир йўл вокзалидан Қирғизистоннинг Ўш вокзалига автомобил йўлида, Ўш вокзалидан Ўзбекистон орқали Aфғонистоннинг Мозори Шариф вокзалига темир йўл орқали олиб борилади.
279views0replies
0

Изоҳлар