Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчисини Дамас уриб юборганлигини акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 12:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота туманиида тошкентлик 1987 йилда туғилган П.А. Damas’ни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.
Натижада, пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтиб келаётган Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи 2011 йилда туғилган вояга етмаган З.У. ни уриб юборган.
Вояга етмаган пиёда туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.