Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёдаги боғчаларнинг бирида 50 нафарга яқин бола захарлангани айтилди

Қарши шаҳридаги МТТ тарбияланувчиси диария ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

177views0replies
0

UzNews.uz

Қарши шаҳридаги боғчада 50 нафарга яқин болада овқатдан заҳарланиш кузатилганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги муносабат билдирди.
СЭС ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.Раджабов нинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 сентябрь куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 7-бўлимига Қарши шаҳридаги 32-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Х.Ш. ўткир диария ташҳиси билан ётқизилган, дейилади хабарда.
Аниқланишича, эпидемиологик суриштириш давомида беморда ич кетиш, кўнгил айниш, ҳолсизлик, иситма кўтарилиши кузатилган. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, даво муолажалари олиб борилмоқда.
Шунингдек, СЭО ва ЖСХ Қарши шаҳар бўлимига мазкур ташкилотда тарбияланаётган болаларда овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича хабарнома келиб тушмаганлигини билдирган.
177views0replies
0

Изоҳлар