Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича барқарор ҳарорат фонида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари +13…+18°, кундуз кунлари +29…+34 даража атрофида бўлади.
Бу сентябрь ойининг ушбу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқоридир.
Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентябрь, чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.