Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда банк бошқарувчиси ўз ходимини қурол билан отиб ташлади

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

920views0replies
-1

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида Жиззах вилояти Зомин туманидаги банклардан бирининг бошқарувчиси ўз ходимини отганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 16 сентябрь куни соат 22:30 ларда Зомин тумани “Тараққиёт” МФЙда яшовчи АТ Халқ банки Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. яшаш хонадони олдида мазкур банкда бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи спиртли ичимлик таъсирида бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб жанжаллашган.
Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб, Н.Ж.га тан жароҳати етказган. Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.
920views0replies
-1

Изоҳлар