Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда овозини аёлларникига ўхшатиб, фирибгарлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

Аввалроқ, суд жараёнида судланувчи ўз жонига қасд қилишга урингани учун суд мажлиси қолдирилган эди.

385views0replies
0

Видеодан кадр

Нутқи ва овозини аёлларникига ўхшатиб, ўзини масъул идорада ишловчи раҳбар дея таништириб келган шахснинг қилмишлари тўғрисида хабар берган эдик. У суд жараёнида ўткир тиғли жисм билан ўзига зарар етказиши оқибатида суд мажлисида қисқа танаффус эълон қилинганди.
Мазкур ҳолат бўйича суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг очиқ суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судида бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабарига кўра, судланувчининг қилмишларига қонуний баҳо берилиб, суд ҳукми ўқилди.
Унга кўра судланувчи ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 211-модда 2-қисми “а” банди, 236-модда 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 60-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2018 йил 24 июлдаги ҳукмида тайинланган жазосининг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
385views0replies
0

Изоҳлар