Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада 8 нафар боғча болалари овқатдан заҳарланди

Болалар шифохонага олиб келинган. Прокуратура ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

167views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар болалар заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, 14 сентябрь куни соат 18:00 ларда Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига тумандаги 39-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 8 нафар вояга етмаганлар алиментар диарея (номутаносиб овқатланиш оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши) бирламчи ташхиси билан ётқизилган. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.
Шунингдек, 15 сентябрь куни 33 нафар қайд қилинган муассаса тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандларини саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт муассасасига мурожаат қилишган.
Уларда қайд қилинган касаллик аломатлари аниқланмаган, 20 нафари кузатув остида шифохонада қолдирилиб, 13 нафари шифохонадан чиқарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланган. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
167views0replies
0

Изоҳлар