Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланган – рўйхат

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олган икки томонлама ҳужжатлар пакетини қабул қилди.

242views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин асосий келишувлар баён этилган, икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболларига берилган баҳони акс эттирувчи Қўшма баёнотни имзоладилар.
Олий даражадаги ташриф давомида 15 та ҳужжат имзоланди, жумладан:
– “Яшил” тараққиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Рақамли иқтисодиёт соҳасидаги инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида меморандум;
– Фойдали қазилмаларни ўзлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Қурилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– 2022-2025 йилларда маданий алмашинув дастури;
– Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Самарқанд вилояти ва Шаньдун провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
– Тошкент вилояти ва Чунцин мегаполиси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
– Бухоро вилояти ва Юньнань провинцияси ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим;
– Бухоро ва Куньмин шаҳарлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида битим.
Шу билан бирга, аввал хабар берганимиздек, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик соҳасида умумий қиймати 15 миллиард долларлик келишувларга эришилди ва имзоланди.
242views0replies
0

Изоҳлар