Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент аэропортида такси ҳайдовчилари томонидан бир қанча провокациялар содир этилди — Uzbekistan Airports

Аэропортда махсус такси хизмати йўлга қўйилгани ортидан хусусий такси ҳайдовчилари норозилик билан чиқишди.

416views0replies
0

UzNews.uz

Охирги уч кун ичида Тошкент халқаро аэропортида такси ҳайдовчилари томонидан бир қанча провокациялар содир этилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 12 сентябрь куни такси ҳайдовчиларидан бири аэропорт қўриқчисини аэропортга киритмагани машинада уриб юборган.
14 сентябрь куни такси ҳайдовчилари аэропорт раҳбариятидан ўз фаолиятини давом эттириш учун уларга бепул тўхташ жойи ташкил қилишни ёки олд ҳовлига қўйиб юборишни талаб қилиб, расмий такси хизмати машиналари терминалига киришни тўсиб қўйган. 
Aэропорт ходимлари бу масалада қаттиқ туриб, ҳуқуқ-тартибот идораларига қўнғироқ қилиб, такси ҳайдовчиларига нисбатан чора қўллаш ва Тошкент аэропорти кўчасида жамоат тартибини таъминлаш юзасидан ариза ёзишган.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт аэропортида расмий такси хизмати ишга тушгани ҳақида хабар бергандик. Бу ўз ўрнида аэропорт ҳудудидаги бошқа якка тартибдаги такси ҳайдовчиларига хуш келмаган.
416views0replies
0

Изоҳлар