Излаш
RUUZ

Жамият

Жисмоний шахсларнинг телефон рақами орқали аниқлаш тартиби тасдиқланди

Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда ихтиёрий идентификация қилиш давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиради ва электрон рақамли имзога бўлган эҳтиёжни бартараф этади.

596views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний шахсларни Mobile-ID идентификация қилиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб ёзади Norma.uz.
Ҳужжат билан Mobile-ID тизимида идентификация қилиш, фойдаланиш ва идентификацияни тугатиш тартибини назарда тутувчи Низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда идентификация қилиш фуқароларнинг мурожаатига кўра давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан (фуқаронинг юзини рақамли форматда суратга олиш ва электрон шаклда бармоқ изларини олиш йўли билан) амалга оширилади.
Идентификация ЯИДХП мобил иловаси (масофадан биометрик идентификация (Face-ID) ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо орқали) орқали ҳам амалга оширилади.
Жорий йилнинг 31 декабрига қадар Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда фуқароларни идентификация қилиш бепул амалга оширилади. 2023 йил 1 январдан бошлаб ушбу хизмат учун БҲМнинг 2 фоизи (6 000 сўм) миқдорида бир марталик тўлов ундирилади. ЯИДХП мобил иловаси (GooglePlayа AppStore'да мавжуд MyGov иловаси) орқали идентификация қилиш бепул бўлади.
Mobile-ID тизимида рўйхатдан ўтган фуқаролар электрон рақамли имзодан фойдаланмасдан барча давлат хизматларидан (молиявий хизматлардан ташқари) фойдаланишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, ЯИДХП мобил иловаси орқали шахсни аниқлашда мобил телефон рақами айнан шу шахс учун рўйхатдан ўтказилиши зарурлиги аниқланади. Aгар идентификация қилиш тартиби учун давлат хизматлари марказига ёки нотариусга мурожаат қилсангиз, исталган телефон рақамини боғлашингиз мумкин.
596views0replies
0

Изоҳлар