Излаш
RUUZ

Коронавирус

Жанубий Корея хориждаги йўловчилар учун ПЦР-тестларини бекор қилди

3 сентябрдан бошлаб хорижлик фуқаролар, жумладан, Ўзбекистондан келган сайёҳлар Кореяга киришда салбий ПЦР ёки экспресс-тестни тақдим этишлари шарт эмас. Бироқ, бошқа чекловлар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

193views0replies
0

Livejournal / Иллюстрация

3 сентябрдан бошлаб Жанубий Кореяга киришда парвоздан олдин ПЦР-тести, шу жумладан тезкор антикор тести қоидаси бекор қилинади. Бу ҳақда Корея Республикаси Транспорт ва инфратузилма вазирлиги хабарига таяниб, Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Бироқ, кириш учун яна бир шарт мавжуд. Унга кўра, хорижий саёҳатчилар Жанубий Кореяга келганидан кейин дастлабки 24 соат ичида ПЦР тестидан ўтишлари керак.
193views0replies
0

Изоҳлар